Арзон дил изҳорига алданманг!

“Камолот” эълон қилган “Ватанимга дил изҳори” танлови сабаб тармоқда 25 ёзувли турли “изҳор”ларни кўриб қоляпман. 25 га айланмаган ҳеч вақо қолмади: тарелка, пиёла, писта, конфет, копток, дон, барг, туршак, сомон, скрепка… Бири ўнта газетани буклаб 25 ясаган бўлса, бошқаси тарвуз уруғи орқали Ватанга “дил изҳори қилган”.

Узрку-я, Ватан бунақа арзон “изҳор”ларга зор эмас. Болаларни офтоб тиғида ўтказиб, 25 ясаган билан ўша боланинг қалбига Ватан севгиси кириб қолмайди.

Аввало Ватанни тушунинг, севинг. Изҳор ҳам қилинг: Амал билан, арзийдиган иш билан! Аммо, зинҳор арзон чақаларингизни Ватанга аралаштирманг!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *